Ассалому алайкум! Бир неча йил олдин мангу.уз платформасидан онлине крипто валюта сотиб олгандим (тахминан 120 минг сўмга). Яқинда бу криптовалютанинг нархи анча кўтарилган экан сотиб юбордим ва пуллар (1 млн 700 минг сўм атрофида) мангу.уз платформасидаги кабинетимда турипти. Бу пулларни картамга ўтказиб олиб ишлатмоқчи эдим,бу сайтда ёзилган жавобларни ўқиб бу иш жоиз эмаслигини билдим. Энди бу пулни нима қилишни билмаяпман. Хали бу пулни картага ўткизмадим, мангу.уз сайтида турипти! Бу пулларни нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Криптовалютани олиш ва сотишга уламолар ижозат бермаганлар. Сўмга алмаштириб бўлган бўлсангиз уларни садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!