раҳматуллоҳй ва баракотуҳу Шайх Ҳазратлари!
Устоз ушбу ҳолат бўйича бир муслима синглимиз сиздан маслаҳат олмоқчи еканлар:
Синглимдан хавотирланганимиз сабабли, ушбу ҳолат бўйича сизнинг маслаҳатингизни олмоқчи эдик:
1) Синглим ярим кечаси уйғониб ҳудди уйғоқ инсондек ҳаракат қилган, гапирган. Буни кўрган бошқа синглилларим бу ҳолатда ўзига ҳос бўлмаган равишда ўзини тутганини айтади. Ерталаб унинг ўзига бўлган воқеа айтилганида еслай олмайди. Бу ҳолат 2-3 марта такрорланган.
2) Болалигидан кечаси тушида гапириб чиқади, аниқ ва тиниқ қилиб гапиради. Доим емас, тез-тез.
3) Уйқусида ялмоғиз кампирнинг кулгусига ўхшайдиган қилиб баланд ва хунук кулади.
4) Баъзан ёмон тушлар кўради.
5) Тез-тез боши оғрийди.
6) Кишиларнинг оёғининг пастки ясси қисмини кўришга тоқати йўқ. Оътирганимизда оёғимизнинг товон қисмини кўрмаслигини қилиб талаб қилади, 10 метр узоқликда бўлса ҳам. Айтгани бажарилмаса чидай олмай чиқиб кетади. Унга бундай қилмаслигини тушунтирдим, жавобан "Оъзим истамаган ҳолда оёқнинг пастки қисмини кўринишига чидаб туролмайман. Сабабини билмайман" дейди.
7) Ҳулқида худбинлик, китоб-дафталарида "Мен ўзимни яхши кўраман" деб ёзган. Балки бу унинг феълига хосдир.
8) Йақинда кичик синглимни арзимаган нарса учун уриб жанжал қилди. Мен билан ҳам урушиб кетди. Уни жаҳлидан тушуриш учун "Аузи биллаҳи минаш шайтонир рожийм" ни айтишни сўрадим. Шу вақт худди уни бошқа нарса бошқараётгандек, кўзлари бошқача ёниб "АЙТМАЙМАН" деб бақириб берди. Оқибатда, менга мени ҳам ёмон кўришини айтиб хонадан чиқиб кетди.
9) Ҳеч қачон кечирим сўрамайди, ўзининг ноҳақлигини тушунтирилса ҳам. Билганидан қолмайди.
10) Йуқоридаги жанжал воқеадан сал кейин ўзидан катта синглим билан арзимаган нарсадан уриш чиқарди. Бунда уни таний олмадим. Оъз опасини шунақанги уриб кетди. Ҳудди бу у емасдек еди, кўзлари бошқача қарарди. Агар у ёш бола 10-14 ёшли бўлса тушунар едим. У ақлини яхши олган, 18 ёшда. Мен буни нормал ҳолат деб билмаяпман. Номозни яқиндан секин-аста ора-орада ўқийди.
Устоз мана шу масалада сизнинг маслаҳатингизга жуда ҳам муҳтожмиз.
Бу вазият унинг ҳулқи ва бу ўзгармайди дейишимиз тўғри бўладими?
Ёки бу масалада тақводор бир домлага олиб бориб дам солдиришимиз керакми?
Ёки руҳшуносларга мурожаат қилишимиз керакми?
Шу масалаларда жуда ҳам иккиланаяпмиз.
Аллоҳ Сиздан рози бўлсин,
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
раҳматуллоҳй ва баракотуҳу!