Ассалому алайкум! Онам намоз ўқийдилар Аллоҳга шукур, лекин ҳижоб ўрамайдилар ёшлари 49да. Шу сайтда ўқиб қолдим болалар онасининг авратлари очиқ бўлишига индамасалар даюс бўлар эканлар шунга онамга тушунтириб шу мавзуда гапираман онам эса мен ҳижоб ўрасам ҳамма менга қарайди ва мен ноқулай ҳис қиламан ва одамларни гунох қилишига сабабчи бўламан дейдилар, мен одамлар бир икки кун қарайди гапиради дейман шундаҳам кўнмайдилар .шунда мен нима қилай менга ва онамга нима маслаҳат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Сатри аврат фарз. Онангиз айтган баҳоналар узр ҳисобланмайди. Сиз айтишдан кўра уларга гапи ўтадиган яқинлари айгани яхши. Валлоҳу аълам!