Ассалому алайкум! Бир одам дўстларига ёки укаларига таниш билишларига иш топиб бериб иш билан таъминласа, сўнг шу инсонларнинг ҳар маошидан қанчадур қисмини олиши тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бир марта қилгани учун бир марта ҳақ олиши мумкин. Доимий ўтириб олиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!