Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Ҳозирги электроника ва автоматика замонида кўп янгиликлар чиқмоқда. Шу жумладан Қуроъни Каримнинг электрон ёзувини ручкасимон қурилмадан эшитиш мумкин. Балки ўзингиз ҳам буни кўргандирсиз? Ана шу қурилмани бизда Ўзбекистонда эркин сотиш ва сотиб олиш мумкинми? Яъни бунинг учун ҳам мутасаддиларнинг қонуний рухсати керакми? (Яъни бу қурилма ҳам уйимизда бўлгани учун балога қолмаймизми?)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Албатта рухсат керак. Уйда сақлаш ҳақида менда маълумот йўқ.