Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Санкт-Петербург шахрида намоз вақти

16:00 / 13.01.2022 | Boburbek | 906

Ассалому алайкум! Мен Россиянинг Санкт-Петербург шахридаман, намозларни www.дум-спб.ру сайтидан олинган таквимга асосан ўқийман. Ушбу тақвим шахарнинг мен борган Горький ва Коломяжский (иккала масжид хам Ханафий мазхабида) масжиларида хам бор ва шу тақвимга асосан ўқилади. Бугун квартирада келган болалар билан бирга Аср намозини ўқимоқчи эдик, улар 14.15 да азон айтиб намоз бошлашмоқчи эди. Мен хали вақт бор тақвим бўйича кеча 14.44 да укилган кеча жумадан кейин асрни масжидда укиб келганман деб таквимни курсатдим. 1-2 дакика фарк килиши мумкин дедим. (1 куни Январь ойи учун янги таквим хали сайтга юкланмаган эди). Кейин улар Яндексдан узлари укиетган намоз вакти таквимини курсатишди ва шунга караб укиймиз шу тўғри деди. Мен уларга мен хам аввал интернетдаги хар хил сайтлардаги ва иловалардаги намоз вактига караб укиганимни ва тушунмовчилик булгани сабаб Зикр ахлидан суранг сайтига мурожаат килиб сураганимда. Якиндаги масжидга еки Петербургнинг мусулмонлар идорасидан сураб уша таквимга асосан укишимни маслахат беришган шунга амал киламан дедим. Агар намозни вактидан олдин укисак кайта укишга тўғри келади, хохласанглар узларинг укиётган таквим буйича укийверинглар мен шахарнинг мусулмонлар идораси берган ва масжидларда илиб куйилгани буйича вактда укийман дедим. Намозни 14.40 ларда укидик. Лекин болалар Яндексда курсатаётган таквим тўғри деб билишди. Сурамокчи булганим мана шундай холатларда ихтилоф килмай Яндексда курсатилган таквим буйича намозни бошлайвериш керакми ёки хар ким узи тўғри деб билган таквимга караб алохида укийвеоиш керакми. (Яндекс таквими Узбекистонни хамма шахарларини хам курсатар экан, юкоридаги вазиятда болалар билан атай солиштириб курдик. Мен Узбекистонда уз туманимдаги асосий бош жомье масжиди телеграмм каналида хафтада бир жума куни юкланадиган намоз вактларини онамга ва оиламга юбораман телефон оркали. Шунга Яндекс таквимини солиштирдик бомдод вакти бир соатга фарк киляпти, колганларида 10 минут атрофида) 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган масала ўзингизнинг минтақангизга хос экан. Бизда сизларнинг ҳузурингиздаги намоз вақти жадваллари ва уларнинг тузилиш услублари ҳақида маълумот йўқ. Шу сабабли сизники ёки уларники тўғри деб айта олмаймиз. Бу масалани ўз минтақангиздаги аҳли илмларга айтиб, аниқлаштирганингиз маъқул. Маъқул бўлгани ўша жойдаги масжидларга қараб намоз ўқинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat