Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот қилганларга ёрдам

00:00 / 17.06.2011 | eski savollar | 2514
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, менинг отам коммунистларнинг жирканч жамиятларида туғилиб, ўша жамиятда тарбия топдилар ва қўрқаманки, ислом бахтидан ўз насибаларини етарли ололмадилар. Ҳаётлари охирида намоз ўқишни ният қилиб юргандилар, ичкилик ва бошқа ёмонликларни бас қилгандилар, аммо намозга улгурмадилар. Менга айтишдики, агар киши Қуръонни тўлиқ ёдлаб, унга амал қилиб яшаса, ота-онаси ҳатто ғайриддин бўлса ҳам кечириларкан, шу ҳақда хабар борлиги ростми? Менинг вазиятимда, мен ҳофизул Қуран бўлсам, Аллоҳни тилида тасдиқлаган аммо амали кам бўлган отам менинг Қуръонни ўрганишим сабабидан жаннати бўлишлари мумкинми? Саволимда хатолик боиълса кечиринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Фақат Аллоҳнинг афв қилувчи, мағфрат қилувчи ва раҳимли эканига суянамиз, холос. Қолгани Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола.

Топ рейтинг www.uz Openstat