Ассалому алайкум! Бир никохда хотини ва хотинини акасини қизини яъни жиянини сақлаш мумкинми? Илтимос шу саволга жавобни телеграмга жойлаштиринглар. Эримга диний томондан тушунтиринглар.
– Ва алайкум ассалом! Амма билан жиянни бир никоҳда жамлаш ҳаром амал.
АЁЛ АММАСИНИНГ УСТИГА НИКОҲЛАБ ОЛИНМАЙДИ
سَمِعَ جَابِرًا رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ تُنْكَحَ الْمَرْأَةُ عَلَى عَمَّتِهَا أَوْ خَالَتِهَا. وَقَالَ دَاوُدُ وَابْنُ عَوْنٍ: عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ
Жобир розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлни унинг аммаси ёки холасининг устига никоҳлаб олишдан қайтардилар».
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يُجْمَعُ بَيْنَ الْمَرْأَةِ وَعَمَّتِهَا، وَلَا بَيْنَ الْمَرْأَةِ وَخَالَتِهَا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл билан унинг аммаси жамланмайди, аёл билан унинг холаси ҳам», дедилар».
أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ تُنْكَحَ الْمَرْأَةُ عَلَى عَمَّتِهَا وَالْمَرْأَةُ وَخَالَتُهَا. فَنُرَى خَالَةَ أَبِيهَا بِتِلْكَ الْمَنْزِلَةِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлни унинг аммасининг устига ёки холасининг устига никоҳлаб олишдан қайтардилар. Отасининг холасини ҳам шу мавқеда кўрамиз».
حَدَّثَنِي عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها قَالَتْ: حَرِّمُوا مِنَ الرَّضَاعَةِ مَا يَحْرُمُ مِنَ النَّسَبِ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Насабдошлик туфайли ҳаром билганингиздек, эмикдошлик туфайли ҳам ҳаром билинглар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!