Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ноўрин қарғаш

21:23 / 25.07.2018 | Abdullo | 3923
Ассалому Алайкум! Шом намози вақти бўлган эди. Онам Намоз ўқиш ўтирган эканлар. Мен Намоз вақти бўлганлиги учун жойнамоз олдига келаётганимда онамнинг кўйлаклари (елкаларидан пастроғи 3-4 см) йиртилганини кўриб қолдим, ва буни онамга айтдим. У киши эса кўйлакларини алмаштиришдан бош тортдилар. Мен гапимда қаттиқ туриб олдим. Барибир кор қилмади, ва мени ҳақоратлай бошладилар. Кейин мен то у киши кўлакларини алмаштирмасалар у киши билан намоз ўқимаслигимни айтдим. Шундай қилиб бир ўзлари намозни ўқиб олдилар, кейин мен ўқидим. Бундан бошқа яна шунга ўхшаш ҳоллар бўлган ҳатто бундан ёмони ҳам. Менимча бу онамнинг илмсизликларидан бўлса керак. Шунақа мени ҳақоратлаб анча вақт ўтиб совиганларидан кейин ширин сўз билан китоб ўқинг десам ҳам фойдаси бўлмаяпти. Қачон айтсам ҳам у ишим бор, ҳали бу ишим бор деб баҳона қиладилар. Илтимос маслаҳат беринг. Қандай йўл тутай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри йўл тутгансиз. Алмаштиринг дейишни ўрнига камзулини олиб чиқиб бериб “Шуни кийиб олсангиз савоби янада кўп бўлади” десангиз ўзи кифоя қилар эди. Бир маънони бир неча хил йўл билан ифода қилиш мумкин. Масалан аёлидан ажраган бир чол, зиёратига келган меҳмонлар ҳаққига дуо қилиб, “Барчаларингиз кампирингиздан олдин вафот топинглар” деди. Бу гапдан меҳмонларни ранги ўзгарди. Агар “Аллоҳ кампирларингизни умрини сизларни умрингиздан ҳам зиёда қилсин” деганида эди, ўша маънони билдирар лекин меҳмонларнинг кўнглига тегмаган бўлар эди. Сиз даъватни ҳикмат билан қилишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда тўғрилайман деб синдириб қўясиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat