Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Савобли ишларингизни янги йилда Аллох яна хам барокатли қилсин.
Яқинда "Мустажоб дуолар" (тўлиқ номи эсимда йўқ) номли китобда ўқиб қолдим. - тоза қоғозга беш марта "Саламун қовлам мир роббир роҳим" (Ясин ояти) ёзилиб ёнда олиб юрилса ер ва осмон офатларидан, душман ёмонлиги ва турли балолардан омонда бўлар экан.
Саволим шундан иборатки бунинг хукми тумор бўлиб қолмайдими? Тумор тақиш Аллохдан бошқасидан панох сўраш бўлиб қоладику.