Ассалому алайкум! Бизнинг масжидимизда бомдод намози 07.00 да ўқилади, азонни эса 6.20 да айтишади. Биламизки азондан кейин суннат ўқиш мумкин. Бомдодни фарзини хам 10-15 минут олдинроқ яъни 6:45ларда ўқиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! 6:20дан бошлаб суннатини ҳам фарзини ҳам ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!