Ассалому алайкум! Бир хадисни ўқиганимда, бу дунёда Қуръон ўқиган одамга у дунёда ўқигани сари даражаси кўтарилиши айтилган. Саволим шундан иборатки, Қуръонни ёддан ўқиганга шу даража бериладими ёки мусхафни ўқиб хатм қилиб турса хам бериладими шу даража? Чунки мен уни ёд олмаганман.
– Ва алайкум ассалом! Ёдлаганга берилади. Валлоҳу аълам!