Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Анкабут" сурасининг 41-ояти ҳақида

00:00 / 25.11.2008 | eski savollar | 2771
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳу. Ҳурматли Шайх ҳазратлари мен Сиздан Қуръони Каримнинг "Анкабут" сураси 41-ояти ҳақида сўрамоқчи эдим. "Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди".Ҳурматли Устоз юқоридаги оятнинг маъносини кенгрок қилиб тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Тафсири Ҳилол»ни ўқиганингизда бу оятни ҳам бошқа отларни ҳам истаган пайтингизда яхши ўрганиб олишингиз мумкин эди.- Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайдир. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди.Илоҳий таълимотларни қўйиб, ўзгача йўл танлаган қавмларнинг ва уларнинг йўриғига юрганларнинг ҳоли ушбу ояти каримада жонли мисол билан кўрсатиб берилмоқда.«Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайдир».Ўргимчак уйи қандай бўлишини ҳамма билади. Ўша заиф толалардан тўқилган тўр ҳам уй деб номланади. Лекин номигагина уй.«Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир».Ҳеч нарсага дош бера олмайди. Ҳеч нарсага арзимайди.«Кошки билсалар эди».

Топ рейтинг www.uz Openstat