азизам. бундай ҳолатда масҳ торта ололмайсиз. иложи бўлса маҳси кийинг. бунинг иложи бўлмаса, калготка кийманг, оёғи очиқ нарса (қалин ласинами, бриджами) кийинг, шунда бемалол пайпоқни ечиб таҳорат қилаверасиз. ишхонада чой ичсангиз керак а? кўп ишхоналарда электр чойнак бўлишини мулоҳаза қилганман. шунда сувни қайнатасиз. бир ярим литрлик бакалашкани олиб, совуқ сувга қайнаган сувдан аралаштирасиз. бир ярим литр сув таҳоратга кифоя қилади. иккита сочиқча ҳам олиб юринг, бири билан юз қўлларингизни, бошқаси билан оёғингизни дарров артиб олсангиз, шамолламайсиз. кўпроқ асал истеъмол қилинг, қориндаги совуқ кетиб, ел чиқиши камаяди. қизларда келадиган оқ нарса таҳоратни бузади. мустаҳаб қилиш ҳам керак бўлади. бунинг сабаби ҳам шамоллашдир. шифокор билан маслаҳатлашсангиз, шамоллашни даволайсиз. муҳими, мустаҳабдан кейин ўша ювилган аъзони хўл қолдириш керак эмас, шунда шамоллашни олди олинади. жавоб кўпчиликка тегишли. сизга эса раҳмат.