Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

янги йил хақида

00:00 / 04.12.2011 | eski savollar | 21504
Ассаламу алайкум! Мен Ислом динининг ҳар бир буйруқларига амал қилишга ҳаракат қилаяпман. Мен аввал дунёвий имлларни олиб, ҳозирда диний илмни олаяпман. Янги йил бу мусулмонлар байрами эмас, балки насронийлар байрами эканлигини, буни "байрам куни" деб табриклаш ўша дин вакилларининг иши эканлигини билдим. Ҳамма байрам қилади, дастурхон солиб табриклар айтишади. Мен уларга "Бу иш нотўғри, мумкин эмас. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ва рамазон кунини байрам деганлар" десам ҳеч ким гапимга қулоқ солмаяпти. Оилам, қариндошларим ва яқинларим ҳам мени гапимга киришмай "сен воҳобийлашиб кетяпсан" деб қулоқ солмай, ўша куни байрам қилишмоқчи. Ҳазрат мен нима қилишимни билмаяпман. Маслаҳат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг. Бу каби одамларнинг онгига сингиб кетган нарсалар ўзгариши секин кўчади. Ўша сиз шикоят қилган кишилар сизнинг даражангизга етиши учун сиз билган нарсаларни билиши ва англаган нарсаларни англаши керак. Бу эса вақт ва ҳаракат талаб қилади. Сиз тушинтиришда давом этаверинг. Савоб оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat