Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандларимнинг намозлари

16:56 / 09.01.2020 | Sunnat Xurshid | 1594

Ассалому алайкум! Ман уйда намоз ўқивотганимда болларим ман билан намоз ўқишни хохлашади. Улар 8 ёш қизим 6 ёш ўғлим. Тахоратсиз манга эргашвотди. Тахорат олишни эплай олишмаяпди, хозир кичик сураларни ёд олишга харакат қилишвотди. Ўқимагин десам совутиб қўяман деб ўйлавоман. Нима қилсам бўлади? Тахоратсиз эргашиб ўқувуришсинмикан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларга таҳорат фарз эмас. Ўқишаверсин. Уларнинг Қуръонни ушлашлари учун ҳам таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat