Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телефон ўйинига муккасидан кетиш

11:54 / 11.01.2020 | ☘️Bintu Abdurahman☘️ | 2642

Ассалому алайкум! Узстозлар, сизларга хозирги куннинг иллати хақида савол бермоқчиман. Хозир қаерга қараманг ёш болалар хам ўрта ёшлилар хам Пабжи деган телефон ўйинининг балосига мубтало бўлишган. Хатто ибодатли, хавас қиладиган укаларимиз хам эртаю кеч шу ўйинни ўйнаш билан овора. Сахаргачам ибодат қилишга одамни уйқуси ғолиб келадию, лекин бу ўйинни эрта сахаргачам ўйнашади. Устозлар, ёшларни умри зое кетмаслиги учун насихат қилишингизни илтимос қиламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу умрни беҳудага сарфлаш бўлади. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
Сунани Доримий.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat