Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

17:53 / 04.06.2016 | Abdulloh | 2667

Ассалому алайкум! Мўмин банда майсага ўхшиди, шомол уни у ёққа, бу ёққа тeбратиб туради. Кофир банда қайин ёки бошқа бир дарахга ўхшайдики, у битта қаттиқ шамол бўлганда биттада қўпориб ташлайди. Савол: Шу ҳадис саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса матнини берсангизлар. Бундан мурод, мўмин бандага майда балолар тeз-тeз кeлиб туриши, кофир бандага бало кeлмасдан, биттада бунга тоқатидан ташқари жуда катта бало кeлиб қолиши тушиниладими? Яна кучли мўминга бало тeз-тeз кeлиб, иймони кучсизроққа сeкин, лeкин катта бало кeлишини тушиниб, ақийдамиз шундоқ бўлиши тўғрими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ سُفْيَانَ، عَنْ سَعْدٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ كَعْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: «مَثَلُ الْمُؤْمِنِ كَالْخَامَةِ مِنَ الزَّرْعِ تُفَيِّئُهَا الرِّيحُ مَرَّةً، وَتَعْدِلُهَا مَرَّةً، وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ كَالْأَرْزَةِ لَا تَزَالُ حَتَّى يَكُونَ انْجِعَافُهَا مَرَّةً وَاحِدَةً». تحفة: 111335643 - وَقَالَ زَكَرِيَّاءُ: حَدَّثَنِي سَعْدٌ، حَدَّثَنَا ابْنُ كَعْبٍ، عَنْ أَبِيهِ كَعْبٍ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم. تحفة: 11133 5642, 5643. 

Абдуллоҳ ибн Каъб отасидан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўмин худди навниҳол ўсимликка ўхшайди: шамол уни ҳали эгиб, ҳали тиклайди. Мунофиқ эса худди қарағайга ўхшайди: то бир йўла қўпорилгунича тураверади».

5644 - حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُنْذِرِ قَالَ: حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ فُلَيْحٍ قَالَ: حَدَّثَنِي أَبِي، عَنْ هِلَالِ بْنِ عَلِيٍّ مِنْ بَنِي عَامِرِ بْنِ لُؤَيٍّ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَسَارٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم: «مَثَلُ الْمُؤْمِنِ كَمَثَلِ الْخَامَةِ مِنَ الزَّرْعِ مِنْ حَيْثُ أَتَتْهَا الرِّيحُ كَفَأَتْهَا، فَإِذَا اعْتَدَلَتْ تَكَفَّأُ بِالْبَلَاءِ، وَالْفَاجِرُ كَالْأَرْزَةِ صَمَّاءَ مُعْتَدِلَةً حَتَّى يَقْصِمَهَا اللهُ إِذَا شَاءَ». طرفه: 7466 - تحفة: 14239 5644. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Мўмин худди навниҳол ўсимликка ўхшайди. Барги шамол эсган томонга қайрилаверади, (шамол) тинса, тикланиб қолади. Худди шунингдек, мўмин ҳам бало-мусибатга қайишади. Кофир эса худди қарағайга ўхшайди, то Аллоҳ уни Ўзи хоҳлаган пайтда синдиргунича ғўдайиб, типпа тик тураверади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat