Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср намози вақти

Ассалому алайкум! Ман ҳозирда Италияга ўқиш учун келганман. 1. Намоз вақтларини Сажда дастуридан қараб ўқийман. Сажда дастурида Аср вақти Ҳанафий ва қолган учта мазҳабда фарқли берилган. Намозимни Ҳанафий мазҳабида берилган вақт бўйича ўқийман ҳар доим, бази тиғиз вақтларда бошқа мазҳаблар вақти бўйича, бошқа мазҳаблар ҳам далилга суянганку деб сал олдинроқ ўқиб оламан. Шу ишим тўғрими. Манбаси билан келтирсангиз илтимос! 2.Узр яна бир саволим, Ўзбекистонда вақтимда намоз ўқиш манбасига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси деб чиққан манбадан фойдаланиб ўқирдим, бу ерда у чиқмайди. Бу ерда Диянет Туркей, Муслим Шорлд Леагуэ, Умм ал-Қура Университй Маккаҳ... Исламис Университй Карачи, шулар чиқади. Шулардан қай бирини танлаганим афзал


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу бошқа мазҳабга амал қилиш дейилмайди. Ҳанафий мазҳабида ҳам аср намозини эртароқ, яъни ҳар бир нарсанинг сояси бир мисл бўлганида ўқиш борасида қавл бор. Бу Имом Абу Юсув ва Муҳаммад роҳимаҳумаллоҳнинг қавлларидир. Модомики шу қавлга амал қилар экансиз доимо пешинни шу вақт кирмасидан аввал ўқинг. Ундан кечиктирманг.

2). Бу масала бўйича ўзингиз яшаб турган жойдаги аҳли илмларга мурожаат қилишингиз тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat