Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақидаги ҳадис

19:44 / 25.11.2017 | Alisher | 6155

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Биз билан у (мушриклар) ўртасидаги ахд — намоздир. Ким намозни тарк этса — кофир бўлибди. Шу ҳадис саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. Ушбу ҳадиснинг шарҳида фуқаҳолар турлича фикрга борганлар. 1). Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ ҳадиснинг зоҳирини олиб, кофир бўлади деганлар. 2). Шофеъий ва моликийлар. Намоз ўқимаслик гуноҳи кабира, лекин уни тарк қилувчи муртад бўлмайди. Аммо жазоси оғир деганлар. Худди турмуш қуриб зино қилган киши каби. 3). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ, қасддан тарк қилиш куфр ёки муртадлик эмас. Жазоси ҳам ўлим эмас, лекин оқибати ўта ёмон бўлганлигидан қози унга таъзир бериши мумкин – деганлар. Ҳадисдаги куфр сўзини “Куфрун дууна куфрин” яъни диндан чиқармайдиган куфр деганлар. Баъзи уламолар намоз ўқимаслик кофирлар қиладиган ишдир – деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat