Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Турмуш ўртоғим хўроз уриштириш учун зотдор хўрозларни боқадилар ва турли хил хўроз ўйинларда пул тикиб иштирок этадилар. Бу ишингиз хато, мумкин эмас дeсам ишонмайдилар. Шу масала бўйича ёрдам бeрсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Бундай қилиши ҳаром амал, ундан топилгани ҳам. Бу Қуръонда зикр қилинган қиморнинг айни ўзидир. Валлоҳу аълам!