Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лайк босиш

17:07 / 03.07.2022 | Bayazid | 1235

Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим инстаграм ижтимои тармоғида калта кийм кийган авратлари очиқ қизнинг расимига лайк босганини кўрдм ва унга нега бундай нарсага лайк босаябсан дедим у бу қиз менинг танишм шу учун лайк босдим деди ва мен бундай расм видеоларга лайк боссанг бу расм видеоларни кўпроқ одам кўришига Сабабчи бўласан инстаграм шундай расм видеоларда Қанча кўп лайк изоҳлар бўлса инстаграм уни кўпроқ одамга кўрсатади шундай нарсаларга Лайк босиш гунохми? босган лайкини қайтарб олиши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мункар ишга “лайк” босиши ўша ишга рози эканини англатади. Бу иши учун охиратда албатта жавоб беради. Дунёда қилган ҳар бир амалимиздан сўраламиз. Аллоҳ таоло "Залзала" сурасида марҳамат қилади:  

 فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ۝وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ۝ 

7. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир.

Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қиладилар: Соъсоъа ибн Муовия исмли одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда, ул ҳазратлари унга «Фаман яъмал мисқола зарротин хойрон яроҳ, ва ман яъмал мисқола зарротин шарран яроҳ»ни ўқиб берганларида, у: «Бундан бошқа нарсани эшитмасам ҳам, менга шунинг ўзи етарли», – деган экан.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир хурмонинг ярми ёки бир оғиз ширин сўз билан бўлса ҳам, ўзларингизни дўзахдан сақланглар», – деганлар. Яъни бу яхшиликнинг кичиги бўлмайди, деганларидир.
Бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзга илинмайдиган гуноҳлардан сақланинглар, чунки улар тўпланиб, кишини ҳалок қилади», – деганлар.
Ҳар доим, кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам яхшиликни қилиб, шунингдек, кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat