Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юнус Эмродаги саломлашгандаги эгилиш

23:27 / 23.12.2020 | Akmaljon Ergashev | 2145

Ассалому алайкум! Юнус Эмро сериалининг 16-қисмида Топтиқ Эмро " Пирлар ашурода 12 хил маҳсулотли таом пиширишади. Бу 12 имомларимизга далолатдир" деб айтади ва 17-қисмида уйда йўқларга хам эшиги олдида ашуро таомини қолдирингларки ҳазрати Ҳусайн афандимиз ёдларига тушсин деб айтган. Бу сериални кӯриш жоизми, эътиқодимизга тӯғри келадими? 2. Сериалда саломлашганда, кӯришганда эгилаверади нима учун?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша эътиқоди нотўғри. Эгилавериш ҳам шариатга мувофиқ эмас.
2). Ислом шариати қўл бериб кўришишга рухсат берган. Аллоҳ таолонинг ибодатини қилаётган ҳолатдаги кўринишлардан рукуъ, сажда, қиёмда қўл боғлаб туриш каби ҳаракатларни Аллоҳ таолодан ўзгалар олдида қилишдан қайтарган. 

فصل [حكم الانحناء عند التحية] وأما الانحناء: عند التحية فينهى عنه؛ كما في الترمذي «عن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أنهم سألوه: عن الرجل يلقى أخاه [أ] ينحني له؟ قال: لا » مجلة البحوث الإسلامية 

Салом бериш вақтидаги эгилишнинг ҳукми тўғрисида келган фаслда:
“Салом бераётган вақтда эгилиб салом беришдан қайтарилган. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Киши биродарига йўлиққанда (саломлашиш учун) унга эгилса бўладими?” деб сўрадилар. Шунда у зот “Йўқ” дедилар (“Мажаллатул буҳусил исламия”).
Юқорида айтилганлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, инсоннинг инсонга икром ниятида қилган таъзими инсоннинг Аллоҳга қиладиган ибодат таъзими суратида бўлмаслиги керак.
Ҳозирги кунимизда ҳам ўзбекларнинг урф-одатларига қўшилиб кетган баъзи бир урфлар бор. Масалан, “келин салом”даги келиннинг бошқаларга таъзим қилиши ҳам худди намозда Аллоҳ таолога рукуъ қиладиган даражада эгилишга ўхшайди. Келиннинг бошқаларга таъзим шаклидаги саломи халқимизнинг чиройли ва ўзига хос одатларидан бўлсада, таъзимда рукуъ даражасигача эгилмасликка эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам! 

Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ  “Аҳкамул Қуръан”

Топ рейтинг www.uz Openstat