Ассалому алайкум! Бундан кўп йиллар олдин дорихонада ишлаганимда бошлиққа билдирмасдан уларнинг дориси ўрнига ўзимизни доримизни қўйиб фойдасини олганмиз. Бу холат 2-3 ой давом этган. Аниқ қанча фойда олганимни билмайман. Ҳозир бошлиқни топа оламанми билмайман. Кейин тавба қилганман. Қиёматда хисоб китобдан қўрқаман. Нима қилишни билмаяпман. Илтимос маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Топасиз, адо қиласиз. Валлоҳу аълам!