Ассалому алайкум! Мен мусофирликда имомликка ўтдим. Пешин намози эди. Мен пешин намозининг 2 ракатлик қаср фарзини ўқидим. Шу ҳолатда менга иқтидо қилганлар мен ташаҳҳуддан кейин саловатларни ўқиб салом берганимдан кейин туриб қолган 2 ракатни давом эттиришадими ёки ўзлари ташаҳҳудни ичларида ўқиб бўлиб мени салом беришимни кутмасдан давом эттираверишадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Салом беришингизни кутади. Валлоҳу аълам!