Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банкдан қарзим бор қурбонлик қиламанми

14:55 / 18.07.2021 | Илхом | 1208

Ассалому алайкум! Яхшимисизлар, ман тижорат билан шуғулланаман, молим нисобга етган эди, закот қилдим. Яхши ният билан қурбонлик қилиш учун қўй хам олгандим. Савол жавобларни ўқиб ўйланиб қолдим, қарзи бор одам қурбонлик қилмаслигини, ишимизи енгиллатиш учун яқинда машина сотиб олганидим, у машинани банкдан кредити бориди, ярим пулини бериб ярмини банкдаги кредитини тўлашни ўз бўйнимизга олиб олдик, хар ойда тўлаб борилиябди кредит. Машинага бирданига хамма пулини бериб олишга қийинчилигимиз бориди, оборот камайиб қоларди, иш пасайиб кетарди. Ўшанга ярми кредит бўлгани бизга мақул келганиди. Энди жавобларни ўқисам банкдан кредити бор одам қурбонлик қилиши жоиз эмас дейилиябди. Ман қурбонликни қилмоқчи эдим, яхши ниятларда қўй олганидим, маслахатлариз керак илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Банкдан кредити бор одам қурбонлик қилиши жоиз бўлмаганидек, банкдан кредит олиш ҳам жоиз эмас. Аввало банкдан кредити бор машина олиб нотўғри иш қилибсиз. Имкон даражасида уни тез ёпиб, фоизли кредитдан қутилиш керак. Агар қурбон ҳайитда сўяман деб қўй олиб қўйган бўлсангиз, уни сўйишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat