Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларнинг шу каналингиз орқали кўп хатоларимизни тузатиб келмоқдамиз, бунинг учун сизларга ўз миннадорчилигимни билдираман. Лекин 3875-саволниyu жавобини ўқиб иккиланиб қолдим. Менинг ҳам қарзларим бор, ҳозирда шу қарзларимни имкон қадар қайтаряпман. Шунингдек махфий садақани ҳам ўзимга одат қилиб олганман. Айтинг-чи, мен бу билан савоб оламан, деб хато қилаяпманми? Олдиндан раҳмат, вақтингизни олганим учун узр сўрайман.
– Ва алайкум ассалом! Садақанинг ўрнига қарзни узишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!