1. Охири замондаги ибодатнинг фазли ҳақидаги ҳадислардан намуналар;Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамлар устига келиб:«Сизларга яхшиларингиз ва ёмонларингиз хабарини берайми?» дедилар.Улар сукут сақладилар. У зот ҳалиги гапни уч марта айтдилар. Кейин бир киши:«Ҳа, Ё Аллоҳнинг Расули! Бизга яхшиларимиз ва ёмонларимиз хабарини беринг», деди.«Яхшингиз яхшилигидан умид қилинадиган ва ёмонлигидан эмин бўлинадиган кимсадир. Ёмонингиз яхшилигидан умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир», дедилар».Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳали одамларга бир замон келурки, унда динида сабр қилувчи худди чўғни чангалловчига ўхшаш бўлур», дедилар».Иккисини Термизий ривоят қилган. Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Фитна ва қатл кўпайгандаги ибодат худди менга ҳижрат қилган кабидир», дедилар».Муслим ва Термизий ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизлар ким ўзига амр қилинган нарсани ўндан бирини тарк қилса ҳалок бўладиган замондасиз. Сўнгра бир замон келурки, унда сизлардан ўзига амр қилинган нарсанинг ўндан бирига амал қилган одам нажот топадир», дедилар».Термизий ривоят қилган.2. Мазкур ҳадисни Тобароний ривоят қилган ва саҳиҳ эмас. Илмни бу тарзда савол бериш ила олиб бўлмайди. Уни дарс орқали олинади. Саволни эса, билмай қолган нарсани билиб олиш учун сўралади. Бу ҳадис саҳиҳими, деган билан иш битмайди. 3. Билмадим.