Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алкаголь ичимликлар

15:52 / 19.01.2020 | Севинч | 1809

Ассалому алайкум! Анча йил олдин адам ибодатда бўмаганлар ва ким «вино», «водка» «виски» ва шунга ўхшаш жуда қиммат ичимликлар совға қилишганда қабул қилар эдилар ва сотиб олганлар хам. 3-4 йилдан бери Алҳамдулиллаҳ ибодатга кирганлар, бу нарсалардан узоқда. Хозир уйимизда хеч ким кирмидиган хонада туради. Адамми ўртоқлари бор, кўпи хам ибодатда эмас, улар ичкилик ичишади. Идобатга чақирганлар аммо фойдаси йўқ. Саволим шуки: шу ичимликларни бошқаларга бериб юборса ёки сотиб юборса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У ичимликлар шаръан нажосат ҳисобланади. Нажосат шариатимизда сотиладиган мол ҳисобланмайди. Ҳаром бўлгани учун ўзгага бериш ҳам сотиш ҳам сотганидан тушган пул ҳам ҳаром ҳисобланади. Уни канализацияга оқизишдан бошқа йўли йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat