ХУЛОСА Барча фиқҳ билимдонлари ва мужтаҳидлар сув сизиб ўтадиган, оёқдан боғичсиз тушиб кетадиган, маълум масофагача кийиб юрилса йиртилиб кетадиган юпқа пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Худди шунингдек, пойафзалга ҳам масҳ тортиш жоиз эмас. Бугунги кунимизда кийилаётган ип, пахта, жун, нейлон ва бошқа нарсалардан қилинган пайпоқларда чарм пайпоқларнинг хусусиятлари йўқ, шунинг учун уларга масҳ тортиб бўлмайди.Агар кимдир бундай қилаётган бўлса, имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеъий, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа ҳар қандай мужтаҳиднинг фикрига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Дорул-улум Куранги, Карачи, Покистон. МАСАЛАНИНГ ДАВОМИҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/1380/100/