Бир дўстим менга ўзи билан бўлган воқеани айтиб ўтган эди. Бу қуйидагича, у қишлоқда турганлиги сабабли отаси уни ҳар доимгидек, ўтин териб келишини айтган. Лекин шу вақт шом намози вақти киришига жуда кам вақт қолган бўлган. Шу сабабли у хоҳламаган тарзда иложсиз борган. Афсуски, у ўтинни кераклича тезроқ тера олишга улгурмаган ва юрагидан намозим қазо бўлиши мумкин, нима қилай экан, деб уйланиб қолган. Бир пайт қарасаки унинг олдида кераклича ўтин пайдо булган. У жуда хурсанд бўлган ҳолда ўтинни олиб уйга кетган. У бу воқеани айтгандан сўнг йўғе, бўлиши мумкин эмас, деган ўйлар билан унга: йўғе, деб юборганман. Бу нима Аллоҳга ширк келтиришга кирадими ёки оддий ажабланишми? Чунки ўзи билан бўлиб ўтган бунақа воқеани биринчи бор эшитишим эди ва жуда ҳайратда қолгандим. Тўғриси, у ўзи билан бўлиб ўтган яна бир воқеани келаси бор ёзишга қарор қилдим ва кейинчалик ўзим билан ҳам бўлиб ўтган воқеани. Шу масалада нима дейсиз?