Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дин ҳақидаги тушунча

06:28 / 06.10.2021 | مُعَتَّرْ | 1240

Ассалому алайкум! Узтоз ман талабаман 24 ёшман. Ҳозирда квартирада қизлар билар бирга яшаймиз. 2та шеригимнинг ҳам динимз ҳақидаги тушунчалари умуман бошқача. Масалан, ҳижоб орайдиганларни корсам чочиб тушаман. Ким қандай яшаса яшасин, имом домлалар унақа бунақа даюс диди ошарни ози балки дозахга тушар, эртага нима болишини ҳечким билмайди, ман охиратда козимни тикка юмиб кетавераман шунга охшаш гаплар. Уларга диний суҳбатлар унчалик ёқмайди. Улар билан тортишиб қолмаслик ун ҳаракат қиляпман. Шундай ҳолатларда қандай ёл тутай, қийин вазиятдаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон қайси илмни ҳам бўлса тўғри ўзлаштирса у Аллоҳ борлигию ва унинг дини ҳақ эканини англайди шу билан бирга бу ҳақ диннинг таълимотлари инсонга фақат ва фақат фойда келтиришини тушиниб етади, ҳозирда ҳамма соҳада тарозу бузилиб инсонлар фикрлаши адашган тарафларга кириб кетган, сиз уларни олаётган илмларингиз орқали мантиқий тўғри йўлни кўрсатиш билан динга қизиқтиринг, уша мантиқий тўғри масалага диний илмингиз бўлса диндан мисол келтирсангиз ҳам бўлади.
 Бировни аниқ хатосини билмай уни айблаш катта гуноҳ ва маданиятсизлик. Аллоҳ ҳаким зот, бандани яратиб тикка кўр бўлиб яшайвер кейин жаннат ёки дўзахга кирасан дейишдан пок зот. Аллоҳ инсоф берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat