Ассалому алайкум! Ибн Жудан деган сахий, одамларга кўплаб таом улашадиган одам ўтган экан, лекин қиёмат куни унга бу амаллари фойда бермас экан. Илтимос, шу хадисни айтиб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай солиҳ амални Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлиши учун Аллоҳ ва расулига иймон келтириш шарт. “Саҳиҳул Муслим”да шундай ҳадис келади:
عَنْ عَائِشَةَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، ابْنُ جُدْعَانَ، كَانَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ يَصِلُ الرَّحِمَ، وَيُطْعِمُ الْمِسْكِينَ، فَهَلْ ذَاكَ نَافِعُهُ؟ قَالَ: لَا يَنْفَعُهُ؛ إِنَّهُ لَمْ يَقُلْ يَوْمًا: رَبِّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي يَوْمَ الدِّينِ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Ибн Жудъон жоҳилиятда ҳам силаи раҳм қилар, мискинга таом берар эди, мана шулар унга (охиратда) фойда берадими?» деганимда, у зот: «Фойда бермайди, чунки у бирор кун ҳам «Роббим, қиёмат куни хатоларимни кечиргин», деб айтмаган», дедилар».
Аллоҳ таоло "Тавба" сурасида марҳамат қилади:
وَمَا مَنَعَهُمْ أَن تُقْبَلَ مِنْهُمْ نَفَقَاتُهُمْ إِلاَّ أَنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَبِرَسُولِهِ وَلاَ يَأْتُونَ الصَّلاَةَ إِلاَّ وَهُمْ كُسَالَى وَلاَ يُنفِقُونَ إِلاَّ وَهُمْ كَارِهُونَ
54. Уларнинг нафақаларининг қабул этилишидан ман қилган нарса – фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари, намозга доимо дангаса ҳолларида келганлари ва доимо ёқ¬тирмай нафақа қилганларидир.
“Фурқон” сурасида:
وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاء مَّنثُورًا
23. Ва қилган амалларига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборамиз. Валлоҳу аълам!