Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз хатоларни ўчириши ҳақидаги ҳадис

21:32 / 21.12.2018 | Firdavs | 2084
Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, битта хадис эшитдим шу хадис саҳиҳми? Ё шунга ўхшаган хадис борми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сахобалар билан ўтирганларида, ёнларидан битта ариқ ўтган экан. Кейин “Одамзот шу ариқни сувига 5 махал ювинса унинг баданида кир қоладими” маъносида эди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَنَّ نَهَرًا بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ مِنْهُ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسَ مَرَّاتٍ هَلْ يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ؟ قَالُوا: لَا يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ، قَالَ: فَذَلِكَ مَثَلُ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسِ يَمْحُو اللهُ بِهِنَّ الْخَطَايَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар.
«Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдан намознинг фазилати ва гуноҳларнинг ювилиши бобида унинг тутган ўрни яққол аён бўлмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу маънони яхшироқ тушунтириш учун мисол келтирмоқдалар.
Бировнинг эшиги олдидан анҳор оқиб турса-ю, у одам ўша анҳорда ҳар куни беш маҳал ювиниб турса, унда кир қолмайди. Худди шунингдек, ҳар куни беш маҳал намоз ўқиган одамнинг ҳам гуноҳлари ювила-ювила, гуноҳдан асар ҳам қолмайди.
Ким бир маҳал намозни ўқимаса, унинг гуноҳларидан бир қисми тўкилмай қолиши аниқ. Икки маҳални ўқимаса, яна ҳам кўпроқ қолади ва ҳоказо. Бир кунги намозларини ўқимаса, анчагина кир тўпланади. Бир ҳафта ўқимаса, бир ой ўқимаса, бир йил ўқимаса, нима бўлиши маълум. Бир умр ўқимаганлар эса бир умр ювинмаган одамдан кўра бир неча миллион марта жирканч ҳолга келади. Чунки баданнинг кири – моддий кир, намоз ўқимаганнинг кири эса маънавий, руҳий кирдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаръий масалаларни тушунтириш учун мисоллар келтириш яхшилиги.
2. Намознинг ўта фазилатли эканлиги.
3. Намоз туфайли банданинг гуноҳлари ювилиши. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat