Ассалому алайкум! Наманганликман. Ишим Тошкентда, оилам ҳам Наманганда туради. Наманганга ҳафтада узоғи билан икки ҳафтада бориб тураман. Тошкентда мен фарз намозларини қаср қилиб ўқийманми? Тошкентда ҳам, Наманганда шахсий уйим бор. Оилам бита. Бир аҳли илм “сизни шахсий уйингиз бор. Қаср қилиб ўқимаслигингиз керак”, деб айтдилар. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Икки жойда ҳам яшашни қасд қилган бўлсангиз икки жойда ҳам намозни тўлиқ ўқийсиз, орасидаги йўлда қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!