1. - Бу мазаҳга киради. Мазкур одам тавба қилиш ва иккинчи бу каби гапларни мутлақо гапирмаслиги керак.2. - Мазкур дуо нотўғри. Минг афсуслар бўлсинким, баъзи пирлик даъвосини қилувчиларда илмсизлик балоси бор. Шу сабабли бу ва бунга ўхшаш ақийдага ва шариатга тўғри келмайдиган гап ва ишларни қилишаверади.- Кореяга кетаётган кишига айтилган гап эса катта мусийбат. Аммо адолат юзасидан айтишимиз лозим бўлган нарса, баъзида бу каби гапларни нақл қилишда аниқлик етишмайди. Кўпроқ ўша гапнинг эгасидан ўзим эшитдим деган одам топилмайди. Миш-миш сифатди гап тарқайди. Шу ҳолатга ҳам эътибор қаратишимиз керак.