Ассалому алайкум! Шу кунларда дўстларимиз билан Ҳазрати Имом ота номли зиёратгоҳга бормоқчи бўлиб турибмиз. Зиёратгоҳда Имом отанинг қабрлари бўлиб, сал қуйироқда зиёратга келган инсонлар овқат пишириб, тўкин дастурхон атрофида хордиқ чиқаришлари учун махсус жойи ҳам бор экан. Аслида шу тўғрими? Биз бунга қандай тайёргарлик кўрайлик? Масалан қандай Қуръон тиловат қилайлик ва ҳоказо. Шу азиз жойларни зиёрат килиш шартлари ҳақида тўхталиб ўтсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!