Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Содир бўлганми?

11:13 / 05.02.2020 | Abdulloh | 1745

Ассалому алайкум! 1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмонлар билан яҳудийлар урушмагунча Қиёмат қоим бўлмайди. Ўшанда яҳудийлар тош ва дарахтлар орасига яшириниб олади. Тош ва дарахтлар тилга кириб: "эй Мусулмон, мана орқамда яҳудий турибди, келиб уни ўлдиргин", дейди. Фақат "Ғарқад" номли дарахт чақирмайди. Чунки у яҳудийларнинг дарахтларидир", дедилар. Муттафақун алайҳ. Ушбу ҳадисда айтилган уруш тарихда бўлиб ўтганми ёки келажакда содир бўлиши кутилмоқдами? 

2. Яна у кишидан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ироқдаги) Фурот дарёси остидан тилла тоғ топилиб, уни деб одамлар урушмагунча Қиёмат қоим бўлмайди. Ва ҳар юзтадан тўқсон тўққизталари ҳалок бўлишади. Уларнинг ҳар бирлари: "кошки мен унга эргашсам", деб умид қилади", дедилар. Муттафақун алайҳ. Ушбу ҳадисда айтилган тоғ топилганми? Ушбу ҳадисларни Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламига мансуб Зиёзус Солиҳийн китобидан ўқидим. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Эндликда бўлади. 

2). Эндиликда топилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat