Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси кунини оммага маълум қилмоқчи бўлганларида икки саҳобий тортишиб турганига дуч келадилар ва қадр кечаси санасини унутиб қўядилар. Айтингчи шу мазмунда ҳадис мавжудми?
Ва алайкум ассалом! أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي عُبَادَةُ بْنُ الصَّامِتِ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم خَرَجَ يُخْبِرُ بِلَيْلَةِ الْقَدْرِ، فَتَلَاحَى رَجُلَانِ مِنَ الْمُسْلِمِينَ فَقَالَ: «إِنِّي خَرَجْتُ لِأُخْبِرَكُمْ بِلَيْلَةِ الْقَدْرِ، وَإِنَّهُ تَلَاحَى فُلَانٌ وَفُلَانٌ فَرُفِعَتْ، وَعَسَى أَنْ يَكُونَ خَيْرًا لَكُمُ، الْتَمِسُوهَا فِي السَّبْعِ وَالتِّسْعِ وَالْخَمْسِ». طرفاه: 2023، 6049 - تحفة: 5071 Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу хабар қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечаси ҳақида хабар бериш учун чиққан эдилар, мусулмонлардан икки киши тортишиб кетди. Шунда у зот: «Мен сизларга Қадр кечаси ҳақида хабар бериш учун чиққан эдим. Фалончи билан фалончи тортишиб кетди, шу боис (ёдимдан) кўтартирилди. Ажаб эмаски, бу сизлар учун яхшилик бўлса. Уни етти, тўққиз ва бешда изланглар», дедилар».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!