Бу мутлақо нотўғри тушунча. Бундай бўладиган бўлса, савоб учун бировга ҳеч нарса қилиб бўлмай қолади. Бир ночор кишини хурсанд қилиш учун савоб иш қилса, ширк бўлади қабилидаги гапдир бу. Мўмин мусулмон шариатдаги ҳар бир амални қилса, нияти тўғри бўлса, бўлди. Ота онанинг руҳини шод қилиш учун бирор амал қилиш ширк бўлади деган гап ҳеч қаерда йўқ. Ўша савобни Аллоҳ беради. Шунинг учун, мусулмон банда ҳар бир амалда аввало Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлайди.