Ассалому алайкум шайх хазратлари Оллох килаетган ишлариздан рози булсин сизга саволим бор эди. Табобат журналида пайгамбаримиз с.а.в. дан шундай хадис бор экан: Бир кеча кундузлик истма бир йиллик гунохларга каффорат булар экан, шу хадис сахихми? Олдиндан жавобингиз учун рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саҳиҳ эмас. Тиб журналларидаги одамлар ҳадисларни билишмайди. Ўзларича ҳар хил нарсаларни ёзиб юборишади. Улардан ва уларга ўхшаганлардан ҳушёр бўлиш керак.