Ассалому алайкум! Мен бир дўстимдан қарз олгандим. Дўстим пулни банк орқали менга жўнатиб берганди ва табиийки пулни жўнатиш учун банк хизмати ҳам тўлаган. Мен дўстимга шу банк хизмати учун тўлаган пулини ҳам қайтариб беришим керак тўғрими? Агар нақд пулда қарз олинса ва уни пластик карточка орқали хақдорнинг хисобига ўтказиб берилса картадан-картага ўтказиш учун тўланадиган пул қарздорнинг ёки хақдорнинг хисобидан тўланса бу рибо бўлиб қолмайдими? Яъни 200 минг сўм нақд қарз олинди дейлик ва уни карточка орқали қайтараётганда 200 минг + 2 минг қарздорнинг хисобидан ечилса бу рибо бўлиб қолмайдими? Хақдорнинг хисобидан ечиб қолинса ҳам хақдор учун қўшимча 2 минг харажат қилинади...
– Ва алайкум ассалом! Хизмат ҳақини ҳам қўшиб ташласин. Валлоҳу аълам!