Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳсига масҳ тортиш

00:00 / 01.01.2012 | eski savollar | 2972
Шайх ҳазратилари. савол: киши таҳоратли оёғига маҳси кийса, сўнг таҳорат кетганидан кейин, тахорат қилиб маҳсига масх тортса, ва ундан кей кейин "журмуқ" кийса, шундай кейинги тахоратда журмуқни ечиб, масҳни маҳсига тортиш кераки, ё журмуққа ҳам бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- “Жумруқ”ни бизнинг тилимизда чориқ дейилади.Масҳни икки чориққа ва тўпиқни тўсувчи ҳамда сафар қилишга ярайдиган нарсага тортиш жоиздир.«Чориқ» совуқда махсининг устидан кийиладиган нарса бўлган. Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чориққа масҳ тортганлари айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat