Ассалому алайкум! 3 ойдан бери қайнотам сигир олиб сотиш учун боқаётган эдилар. Сигирни сотган эгаси қасам ичиб хомиладор эмас деб сотган, яқинда боқиб пул кераклиги учун сўйиб сотганларида хомиладор экан. Бу қанчалик гуноҳ? Агар гуноҳ бўлса кимда гуноҳ?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ эмас, лекин ундай молни сўйиш тавсия этилмайди. Шариатимизда туғишга яқин қолган бўғоз молни сўйиш макруҳ. Валлоҳу аълам!