Ассалому алайкум! Бир эркак бир вақтлар аввал аёли билан жанжалда талоқ лафзини ишлатмаганини аниқ эсласа, лекин талоққа далолат қилувчи сўзларни ишлатган ёки ишлатмаганини хотини билан биргаликда эслай олмаса, буни ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Шубҳа билан талоқ тушмайди. Фуқаҳоларда “Ал яқиину лаа язаалу бишшакки” яъни аниқ бор нарса шакк билан йўққа чиқмайди деган қоида бор. Бор никоҳ шубҳа билан йўқ бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!