Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авиакасса

14:51 / 16.02.2020 | 1415

Ассалому алайкум! Мен авиакасса очмоқчиман. Уни очиш учун 1 хафталик курсда ўқиб сертификат олинади. Бир маъқул жойдан ижарага жой олиб авиачипталар сотишни бошланади. Авиачипта сотиш жараёнида клиент сўраган давлатга чипта борлигини ва қанчалигини компютердан билиб. Асосий компаниядан чипта нархини билиб ва устига ўзимни фойдамни қўйиб харидорга айтаман. Харидор рози бўлса паспорт маълумотларини асосий компанияга жўнатилади. Кейин компания менга билетни ёзиб беради ва ўша харидорга билетни мен топшираман. "Ортада хеч қандай иш қилмай олинган пул халол эмас" деб эшиттим. Мени касбим шунга тўғри келмаяптими? Мени шу касбни қилишим жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз асосий компаниянинг пул эвазига вакили бўлиб билет сотишингиз мумкин. Бунда асосий компания билан хизмат ҳақингизни келишиб олишингиз керак. Яъни сиз уларни билетини сотиб берганингиз учун сизга хизмат ҳақи тўлашади. Сиз олиб сотарлик хизматини қилмаслигингиз керак. Бу ҳолатда сиз арзон билетни олиб, одамларга қиммат қилиб сотувчи бўлиб қоласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat