Ассалому алайкум! Менга оилавий кунлик ҳаражатларим учун пул керак бўлиб қолса маошим маълум муддатга кечикди, яқинларимдан қарз ололмадим бундай ҳолатда мен Ислом банкидан қарз ола оламанми? Агар йўқ бўлса бундай вазиятда мен нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Қарзи ҳасана берадиган бирор шахс ёки ташкилот бўлса албатта жоиз. Қарз бериш бу табарруъ, яъни ҳар кимнинг ихтиёридаги ишдир. Ҳеч ким қарз беришга мажбур қилинмайди. Киши қарзга қўл уриш ўрнига иқтисод қилиш чораларини кўриши тўғрироқдир. Валлоҳу аълам!