Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қош хақида

00:00 / 05.01.2012 | eski savollar | 5436
ассалому алайкум опажон бу сайт да савол жавоб очилганини яқинда билиб росса хурсан бўлдим ОЛЛОҲ сиздан рози бўлсин . менга қош териш ҳақида маълумот берсайиз . мен келинлигимда ҳам қош термаганман гуноҳлигини билардим аммо баъзи яқинларим эри учун бўса териш мумкин дейишади. ростданҳам терилмаган қоши нарги дунёда эгасига фойдаси борми? хозирги пайтда баъзи касметика воситаси бор бўлиб араб мамлакатларида аёллар кенг фойдаланишар экан. қошга суртса худди терилгандай туради лекин қоши тўкмайди билишимч рангсизлантиради янабилмадим. ислом.уз савол жавоб сайтида татуажи (кўз) эри учун бўса бўлаверади дегандилар лекин хали қимадим маслаҳат берин. уйда ўтираман эрим учун қисам боладими. касметикадан фойдалансамчи, соч кессамчи, эрим ишлайдиган жойда чиройли аёллар коп, кўчада ҳам мен эрим учун юқоридагилари қисам бўладими жавоб учун олдиндан катта рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

ҳадиси шарифда қош терган ва қош тердирган аёллар очиқ ойдин лаънатланган. шунга кўра бу иш шариатда ман қилинади. шунга ўхшаган ишни ҳам қилиш мумкин эмас, масалан сиз айтгандек рангсизлаштириш. ундан мақсад нима? татуаж масаласида ҳам эри учун рухсат берилган экан дебсиз, бу ерда менимча англашмовчилик бор. чунки буни ҳам қош териш баробарида лаънатланади. энди, мана шу айтиб ўтилганлардан ташқари эрингиз учун ҳар қанча ясансангиз, яхши, савоб оласиз, бу матлуб ҳам. сочингизни кесишингиз, бўяшингиз, касметикадан фойдаланишингиз мумкин. лекин ҳамма нарсада муътадиллик яхши. кўчада мумкин эмас, кўчада қилсангиз унда эрингиз учун бўлмайди, бошқаларни ҳам назари тушади. эрингиз учун фақат уйда.

Топ рейтинг www.uz Openstat