Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони Карим...

00:00 / 05.01.2012 | eski savollar | 3339
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳ, Устоз! Аҳволлариз яҳшими? Сог' омон юрибсизми? Устоз, бир савол билан мурожиат қилмоқчиман, бу савол бир ҳолатга бог'лиқ... - "Қур'он фалсафаси" деган дарс бор биз у'иётган инстетутда. Яқинда дарс асносида "Қур'они карим китобат бу'лиши" деган мавзу' утдик. Шунда устозимиз Қур'они каримни ҳз. Усмон :ра ҳалийфалик вақтларида бир китоб шаклига келтирилганлигини айтдилар. (Бе одоблик бу'лса ҳам) мен устозимни фикрларига рози бу'лмадим. Чунки сизни китобларизни бирида Қур'они карим ҳз. Абу Бакр Сиддиқ :ранинг ҳалийфалик замонларида ҳз. Умар :ранинг маслаҳатлари билан китоб шаклига келтирилганини, китоб шаклига келгандан кейин ҳз Абу Бакр :рани уйларида бир мунча вақт турганлигини у'қиган эдим. Ва юқоридаги гаплар билан у'з э'тирозимни билдирдим. У киши мени гапимни инкор қилдилар. Очиг'и ҳижолат бу'либ қолдим. Wа менга иккиланиш пайдо бу'либ қолди, ҳақийқатданам Қур'они карим қайси саҳобаи киром ҳз. Абу Бакр :ранинг ҳалийфалик вақтларида ёки ҳз. Усмон :ранинг ҳалийфалик замонларида китоб шаклига келтирилган? Саволим ноу'рин ё бе маврид бу'лган бу'лса мени кечиринг! Жавоб беришга лойиқ топсангиз жавобингиз учун олдиндан раҳмат дейман

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Устозингиз дин илмларидан бехабар одам. Ўзича қандайдир исломдан, Қуръони Каримдан бехабар одамнинг ёзганини ўқиб олган бўлиши мумкин. Исломдан, Қуръони Каримдан озгина хабари бор одам сизсиз. Жуда тўғри айтгансиз. Ҳазрати Абу Бакрнинг даврида Қуръони Карим жамланган. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида ўша Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу давридаги жамланган Қуръони Каримдан олти нусха кўпайтирилиб, турли диёрларга юборилган. Илми йўқ одамлар диндан, Қуръони Каримдан дарс бериши жуда хавфли экани сиз ёзган мактубдан билиниб турибди. Одамлар Аллоҳ таолодан қўрқишлари керак. Иймон, диёнат, ҳалол ва ҳаром каби динга боғлиқ гапларни билиб билмай гапиравериш гуноҳ бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat