Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нотўғри тушунмадимми?

22:51 / 05.03.2019 | Бахром Шер | 3287
Ассалому алайкум! ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/73723 ликдаги жавобни ўқиб ўйланиб қолдим. Жавобда "31. Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар. Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангизлар». Валлоҳу аълам!" - дейилган. Бу билан "юқорида санаб ўтилганларига зийнатларини кўрсатаверсинлар" деган маъно чиқмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри. Аёл киши ўзининг отасига, ўғлига, ўзининг ака-укасига(эрининг эмас), ака-укаларининг ўғилларига, яъни ўзининг жиянларига(эрининг жиянларига эмас) кўрсатса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat